АҚШнинг Афғонистондаги мағлубияти янги урушларга сабаб бўлади – Асад 

Олам

image

АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги мағлубияти янги урушлар ва янги мағлубиятларга олиб келади. Сурия Президенти Башар Асад шундай фикр билдирган.  

“Биз тахмин қилишимиз керакки, АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги мағлубиятидан кейин... янги урушлар ва мағлубиятлар бўлади”, деган Асад Сурия армияси Олий қўмондонлиги курсларини тамомлаган офицерлар билан суҳбатда. 

Сурия раҳбарининг таъкидлашича, 2011 йилдан буён мамлакат урушда ўн минглаб қурбон ва ярадорларни йўқотган. Асад армия халқ уни ҳимоя қилишувчи кучга ишонгани учун омон қолганини қўшимча қилди.

“Тез орада жанг майдонларида кўришгунча”, деган Сурия Президенти нутқи охирида йиғилганларга мурожаат қилиб.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади. 

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ уруш Асад

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг