АҚШнинг 12 штати расмийлари Байденни судга берди 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШнинг 12 штати расмийлари мамлакат Президенти Жо Байденни халқ саломатлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида имзолаган фармони учун судга берди. Бу ҳақда "Fox News" хабар берган.

Миссури штати Бош прокурори Эрик Шмитт томонидан берилган даъвога Арканзас, Аризона, Индиана, Канзас, Монтана, Небраска, Огайо, Оклахома, Жанубий Каролина, Теннесси ва Юта штатлари Бош прокурорлари қўшилган. 

Уларнинг фикрига кўра, давлат раҳбарининг фармони ҳокимиятни тақсимлаш принципини бузади, чунки бу федераль регуляторларнинг ваколатларини кенгайтиради. 

Даъвогарларга кўра, ваколатларнинг бундай кенгайиши иқтисодиётга жиддий зарар етказиши мумкин. 

Байденнинг фармони АҚШ федераль ҳокимиятининг иссиқхона газларининг ижтимоий харажатлари кўрсаткичларини тасдиқлаш ҳуқуқини кафолатлайди, бунинг асосида федераль регуляторлар янги қоидаларни ўзгартириши ва киритиши мумкин. 

Судга мурожаат қилган штатлар расмийларига кўра, бу федераль регуляторларга "америкаликлар ҳаётининг ҳар бир соҳасига, яъни уларнинг машиналаридан тортиб музлатгичлари ва уйларига, озиқ-овқат ва электр енергияси учун тўловларига аралашишга" имкон беради.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Байден

Баҳолаганлар

497

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг