АҚШнинг ҳарбий ёрдамисиз Украина урушда мағлуб бўлиши мумкин – Ермак

Олам

image

Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак Америка ҳарбий ёрдам етказиб бермаса, Украина урушда Россияга ютқазиб қўйиши хавфидан огоҳлантирди. 

Бу ҳақда у кеча, 5 декабрь куни Вашингтондаги Тинчлик институтида сўз очди.

Ермакнинг сўзларига кўра, агар АҚШ қўллаб-қувватламаса, катта эҳтимол билан Украина урушда мағлуб бўлади.

"Биз учун бир хил позицияларни сақлаган ҳолда шунчаки омон қолиш қийин бўлади", дея қўшимча қилган у.

Ермакнинг баёноти Оқ уйнинг Украинага қўшимча ёрдам кўрсатиш бўйича янги саъй-ҳаракатлари фонида янгради. Бироқ Конгресс ҳали ҳам Киевни молиялаштиришга имкон берадиган муроса битимини тузишга яқин эмас.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Оқ уй бошқарув ва бюджет бўлими директори Шаланда Янг Демократлар ва Республикачилар етакчиларига йўллаган мактубида АҚШда Украинани қўллаш учун маблағ ва вақт тугаётганини ёзганди. у Конгресс йил охиригача Украинага қўшимча ҳарбий ёрдамни маъқулламаса, бу мамлакатнинг Россияга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларига путур етказиши ва қўшимча маблағ ажратадиган “сеҳрли қозон” қолмаслиги ҳақида огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Вашингтон Андрей Ермак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг