АҚШнинг ҳаракатлари иккиюзламачиликдан бошқа нарса эмас – Захарова

Олам

image

АҚШнинг Украинада тинчлик ўрнатиш ҳақидаги ёлғон чақириқлари иккиюзламачилик ва унинг мақсади Россияни "стратегик мағлубиятга учратиш"дан  бошқа нарса эмас. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова шундай баёнот билан чиқди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Бу баёнот АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбининг изоҳларига жавобан янгради.

Захарованинг сўзларига кўра, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти қарама-қарши сигналларни юборишда давом этмоқда. Хусусан, Россиянинг ядровий таҳдиди ҳақидаги тахминлар АҚШ Украинадаги можаронинг тинч йўл билан тезда ҳал қилинишидан манфаатдор эканлиги борасидаги кафолатлар билан аралашиб кетган.

Шу муносабат билан Захарова Кирбининг АBC телеканалига берган интервьюсида АҚШ Украинадаги можаронинг дипломатик йўллар билан тезда ҳал этилишини исташи ҳақидаги баёнотини келтириб ўтди. Кирбининг таъкидлашича, Россия музокаралар бошланишига тўсқинлик қилмоқда ва бунга тайёр эканлиги ҳақида ҳеч қандай ишора бергани йўқ.

“Айтганча, Қрим кўпригидаги теракт ҳақида изоҳ беришдан бош тортган Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Американинг етакчи телеканалларидан бирига берган интервьюсида “Россия тинчлик музокараларининг бошланишига” тўсқинлик қилаётганини айтди. Бундай риторика фашистпараст Украина режимига йирик миқёсдаги қурол-яроғ етказиб бериш контекстида айтилмоқда, Вашингтон буни тўхтатишни хаёлига ҳам келтирмаётганга ўхшайди.

Тинчликка бўлган бу ёлғон чақириқлар ортида иккиюзламачилик ва бизни “стратегик мағлуб қилиш” учун янада кўпроқ жанг қилишга уринишдан бошқа нарса йўқ”, дейди Захарова.

Матбуот котибининг айтишича, Россия ўз мақсадларига эришади ва ҳар доим дипломатия учун очиқ ва бунинг шартлари ҳаммага маълум.

“Вашингтон украиналиклар томонидан содир этилган террорчилик хуружларига тўсқинлик қилмасдан уни рағбатлантириб, Киевнинг жанговар ҳаракатларини қанчалик узоқ давом эттирса, вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш шунчалик муаммоли бўлади”,  дея сўзини якунлади Захарова.

Эслатиб ўтамиз, Россия бугун, 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди. 

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида 14 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди. 

Мусулмон Зиё


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг