АҚШни урушга тортувчи қонун лойиҳаси рад этилди

Олам

image

Кеча, 19 июль куни АҚШ Сенати аъзолари мамлакатнинг навбатдаги молиявий йил учун мудофаа бюджети лойиҳасига таклиф қилинган НАТО уставининг 5-моддаси асосида Конгрессни уруш эълон қилишга мажбурловчи тузатишни рад этди.  Бу ҳақда АҚШ қонун чиқарувчи органининг юқори палатаси сайтида маълум қилинди.

Сенатор Рэнд Пол ҳомийлик қилган мазкур тузатиш амалга оширилиши учун Сенатдан 60 овоз олиши керак эди. Бироқ буни 16 нафар сенатор ёқлаган бўлса, 83 нафари қарши овоз берган. 

Шунингдек, Сенат ҳар қандай АҚШ Президентига Конгресс рухсатисиз Шимолий Атлантика альянсидан чиқишини бир томонлама эълон қилишига йўл қўймаслик бўйича НАТО билан боғлиқ яна бир ташаббусни маъқуллаган. Бунга 65 сенатор овоз берган, қаршилар эса 28 нафарни ташкил этган. 

"Америка кучли, аммо иттифоқчилар билан бундан ҳам қудратлироқ. Конгресс бу тарихий иттифоқни қўллаб-қувватлайди", деган Виржиния штатидан сайланган сенатор Тим Кейн Twitter’даги саҳифасида.  

Маълумот учун, НАТО уставининг 5-моддасига кўра, агар альянс аъзоларидан бири қуролли ҳужум қурбони бўлса, блокнинг бошқа барча аъзолари ушбу зўравонлик ҳаракатини барча НАТО аъзоларига қарши қуролли ҳужум деб ҳисоблайди. Ҳужумга учраган альянс давлатига ёрдам бериш учун қуролли кучларидан фойдаланади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Сенат Конгресс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг