АҚШ ҳарбийлари Ўзбекистон сув омборлари хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беради

Жамият

image

Америка Қўшма Штатлари ҳарбий мутахассислари Ўзбекистонга техник кузатув ва тўғон хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишда ёрдам беради. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, АҚШ армияси ҳарбий муҳандислар корпусининг (United States Army Corps of Engineers, USACE) гидротехника иншоотлари фаолиятининг хавфсизлигини мониторинг қилиш бўйича мутахассислари 15-28 март кунлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган “Ҳисорак” ва “Тўпаланг” сув омборларининг ҳолатини ўрганади.

Хабарга кўра, америкалик мутахассислар текширув фаолиятини Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ва бошқа тузилмалар вакиллари билан биргаликда ўтказади.

“Мутахассислар ушбу гидротехника иншоотларининг бугунги ҳолати ва яхлитлигини ўрганади, уларнинг фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни таҳлил қилади. Ушбу жараёнда объектларнинг техник ҳужжатларини ўрганиш билан бир қаторда тўғонларни замонавий ускуналар билан бевосита текшириш ҳам режалаштирилган”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, тадқиқот натижалари асосида эҳтимолий носозликлар моделларини ишлаб чиқиш, уларнинг юзага келиши мумкин оқибатларини таҳлил қилиш, шунингдек, тўғонларнинг техник мониторингини ўтказиш ва хавфсизлик даражасини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

сув омбори

Баҳолаганлар

575

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made