АҚШга “мегабўрон” яқинлашяпти. У XIX асрда кўплаб штатларни вайрон қилган эди

Олам

image

АҚШнинг Калифорния штатида ёмғирли мавсум бошланиши билан “мегабўрон” юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Унинг оқибатлари АҚШнинг Ғарбий соҳиллари учун одатий бўлган зилзила ва ўрмон ёнғинларидан кўра жиддийроқ бўлади. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда. 

Калифорнияга бутун бир ой давомида тинимсиз жала ёғиши мумкин. Бундай ҳолда, штатга уч метрдан олти метргача ёғин тушади ва минтақадаги энг йирик шаҳарларнинг ҳар бири беш метрлик сув остида қолиши мумкин.

Табиий офат Сан-Франциско, Лос-Анжелес, Сан-Диего ва Сакраменто шаҳарларига энг кўп талафот етказиши мумкин. Бу ерларда минглаб кўчкилар содир бўлади, тўғонлар бузилади ва қишлоқ хўжалиги жиддий зарар кўради.

“Бу худди бирор-бир фожиали фильм саҳнасига ўхшаб кетади, аммо худди шундай бўрон нафақат бўлиши мумкин, бу олдин юз берган”, деб ёзади мақола муаллифи.

Маълумот ўрнида, “Мегабўрон” 1861-1862 йилларнинг қиш ойларида Калифорнияга ёпирилган эди. Табиий офат рекорд даражадаги қурбонлар ва вайронгарчиликлар билан тарихда қолган.

“Сув тошқинлари Калифорниядаги ҳар тўрт уйдан бирини ювиб кетганди. <...>  У солиқ олинадиган ерларнинг учдан бир қисмини вайрон қилди ва штатни банкротлик ёқасига олиб борди”, дейди сейсмолог Люси Жонс.

Шундан сўнг, штат маъмурий марказини Сакраментодан бошқа ерга вақтинча кўчиришга тўғри келган эди.

Олимларнинг фикрига кўра, агар табиий офат штат аҳолисининг бир фоизини ўлдирса, деярли 400 минг киши қурбон бўлади. Бу АҚШ тарихидаги энг катта табиий офат сифатида тарихга кириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ табиий офат

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made