АҚШга эргашиб: яна бир давлат Пекин Олимпиадасини бойкот қилиши мумкин
Олам
−
20 Ноябрь 2021
8124Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Хитойдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига норозилик билдириш мақсадида Пекинда бўлиб ўтадиган 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.
Таъкидланишича, ҳукуматда Буюк Британия 2022 йилги Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилиши мумкин бўлган АҚШдан ўрнак олиши ёки олмаслиги ҳақида “фаол муҳокама” бошланган. Қайд этилишича, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс бу фикрни қўллаб-қувватлайди.
2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари Пекинда XXIV қишки Олимпия ўйинлари, 4-13 март кунлари эса Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ маъмурияти Пекин Олимпиадасини дипломатик бойкот қилишни режалаштирмоқда. Вашингтонда бу борадаги якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь