АҚШдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Олам

image

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси АҚШдаги эски намунадаги паспортга эга Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

2020 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги паспортлар (нобиометрик) ўз кучини йўқотган. Шу муносабат билан муддати ўтган ёки ўтмаган эски намунадаги паспорт эгалари Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхоналари (Элчихона ва Консулхона) орқали ватанга қайтиш учун Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштиришлари керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиққан эди. Унга кўра, сўнгги пайтларда айрим жиноий гуруҳлар Ўзбекистон фуқароларига катта пул мукофоти ваъда қилиб, уларни Европа Иттифоқига, асосан Грецияга ноқонуний муҳожирларни денгиз орқали ўтказишда воситачи сифатида ишлатишга ҳаракат қилмоқда. Шу боисдан, Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқаролардан турли ноқонуний ваъда ва тавсияларга ишонмасликни қатъий тавсия қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон Нью-Йорк эски намунадаги паспорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг