АҚШдаги супермаркетда 18 яшар йигит 10 кишини ўлдирди

Олам 12234
image

Кеча, 14 май куни АҚШнинг Нью-Йорк штатининг Буффало шаҳридаги супермаркет ҳудудида 18 ёшли Пейтон Жендрон қуролли ҳужум уюштирди. Дастлабки маълумотларга кўра, бунинг оқибатида ўн киши ҳалок бўлган, яна уч киши яраланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.  

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумга ирқий нафрат сабаб бўлган деб гумон қилмоқда: ҳалок бўлган ўн ва жароҳатланган уч кишидан 11 нафари афроамерикалик бўлган. Қўлга олинган ҳужум уюштирган шахс оқ танли эркак бўлиб чиққан. 

Ҳужум қилган шахс камуфляж формаси, дубулға, зирҳ кийган бўлиб, автомат милтиқдан фойдаланган ва ижтимоий тармоқларда жонли эфирга чиққан. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, унинг қуролига Black Lives Matter ҳаракатига қарши ҳақоратли сўзлар, шунингдек, 2011 йилда Норвегиянинг Уттойя оролида 69 кишини отган ва яна бир қанча терактлар уюштирганликда айбланган Андерс Брейвик исми ёзилган. 

Президент Жо Байден ушбу ҳодиса ортидан баёнот берган. У воқеани ички террорчилик акти деб атаган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига миннатдорлик билдириб, қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.  

“Ирқий нафратга оид жиноятлар бизнинг миллатимизнинг туб моҳияти учун жирканчлидир. Ҳар қандай ички террорчилик ҳаракати Америкада биз тарафдор бўлган ҳамма нарсага зид келади. Биз ички терроризмга барҳам бериш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак”, деган Америка раҳбари.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 644
Рейтинг: 3
t
×