АҚШдаги шифохонада отишма юз берди. Қурбонлар бор
Олам
−
02 Июнь 2022
6793АҚШнинг Оклахома штатининг Талса шаҳрида содир бўлган отишмада беш киши, жумладан ҳужумни уюштирган шахс ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошқармаси маълум қилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳужумни уюштирган 35-40 ёшлардаги қора танли эркак бўлиб, милтиқдан ўқ узган.
“Биз ўқ узган одамнинг шахсини ҳали аниқлаганимиз йўқ... Бу 35 ёшдан 40 ёшгача бўлган қора танли эркак. Воқеа содир бўлган жойда унинг милтиқ ва тўппончаси бўлган”, деган полиция вакили Эрик Далглиш брифингда.
Отишма шаҳардаги Муқаддас Франциск шифохонаси биноларидан бирида маҳаллий вақт билан тахминан соат 17:00 да содир бўлган.
Тахминан бир ҳафта олдин, 24 май куни Техаснинг Ювалде шаҳридаги Робб бошланғич мактабида отишма содир бўлиб, 19 бола ва уч нафар катта ёшли одам, жумладан жиноятчи ҳалок бўлган эди. Кейин АҚШ Президенти Жо Байден қурол лоббисини чеклашга чақирди. Кейинроқ 30 май куни Оклахома штатининг Тафт шаҳридаги фестивалда отишма содир бўлгани, бир киши ҳалок бўлгани ва етти киши яралангани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь