АҚШдаги шифохонада қамоқхона зобитлари маҳбусни қийнаб ўлдирди (видео)

Олам

image

АҚШнинг Нью-Йорк қамоқхонасига қарашли шифохонада соқчилар маҳбусни калтаклаб ўлдирди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, воқеа 9 декабрь куни содир бўлган. 13 нафар қўриқчи ва тиббиёт ходими маҳбуснинг юзи ва қорин қисмига зарба берган. Эртаси куни шифокорлар унинг ўлимини эълон қилган. Ўлимнинг дастлабки сабаби “бўйиннинг сиқилишидан келиб чиққан асфиксия” дея баҳоланмоқда.

Ҳозирда давлат прокуратураси тергов олиб бормоқда. 43 ёшли Брукс исмли маҳбус 2017 йилдан бери биринчи даражали ҳужум учун 12 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган эди.

Видео Нью-Йорк штати Бош прокурори Летиция Жеймс томонидан эълон қилинган. Ички текширувдан сўнг Нью-Йорк губернатори Кэти Хокул ҳужумда иштирок этган 13 зобит ва қамоқхона ҳамширасини ишдан бўшатишни буюрган. Брукс текширув столида кишанланган ҳолда ўтирган пайтда ходимлар унинг юзи ва бошига қайта-қайта урганини кўриш мумкин. Видеоларда, шунингдек, қамоқхона ходими Бруксни уришдан олдин унинг оғзига нимадир солгани, шунингдек, бошқа бир офицер унинг қорнига туфли билан ургани ҳам кўринади. Ходимларнинг уни қамоқхонанинг тиббий муассасасига олиб боришига дастлаб нима туртки бўлгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 11 апрель куни АҚШнинг Миннесота штатидаги Бруклин-Сентер шаҳрида полициячи афроамерикаликни отиб ўлдирилганди. Шундан сўнг шаҳарда норозилик намойишлари бошланганди. 20 ёшли Даунт Райт машинасида йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари унинг автомобилини тўхтатиб қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

маҳбус Нью-Йорк қамоқхонаси соқчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг