АҚШдаги сайлов. Иш судгача борадиганга ўхшайди

Олам

image

АҚШда демократик партиядан Президентликка номзод Жозеф Байденнинг сайловолди штаби судлар орқали мамлакатдаги умумий сайловларда берилган барча бюллетенларни тўғри кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда бугун, 4 ноябрь куни эълон қилинган баёнотида айтиб ўтди.

"Агар [АҚШ Президенти Дональд Трамп] ўзининг таҳдидини тўхтатмаса ва овозларни тўғри ҳисобланишига йўл қўймаслик учун судга мурожаат қилса, бизда уни тўхтатишга тайёр адвокатлар бор. Ва улар ғолиб чиқади", дейилади ҳужжатда. 

"Трампнинг бугунги кунда овозларни санашни тўхтатишга уриниш ҳақидаги баёноти ғазабланарли ва нотўғри. Бу ғоят нафратлидир. Чунки бу Америка фуқароларини демократик ҳуқуқлардан маҳрум этишга қаратилган очиқ уринишдир", дейилади ҳужжатда.

3 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларида бошланган Президентлик сайлови якунланди. 

Сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да (Тошкент вақти билан чоршанба 11:00) сўнгги сайлов участкаси — Алеутиан оролларидаги АҚШнинг энг ғарбий аҳоли пунктида жойлашган 300 га яқин аҳолиси бўлган Адяк қишлоғида ёпилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, демократ Жо Байден амалдаги Президент, республикачи Дональд Трампдан 237-213 овоз билан олдинда бормоқда. Сайловда ғалаба қозониш учун 270 та овоз тўплаш керак.

Аммо Висконсин, Мичиган ва Пенсильвания каби штатлар овоз бериш натижаларини эълон қилишга шошилмаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сайлов

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг