АҚШдаги намойишларда ҳарбийлар томонидан жиноятга қўл урилди
Олам
−
17 Июнь 2020
10387АҚШ Адлия вазирлиги норозилик намойишлари пайтида ҳарбий хизматчи томонидан афроамерикалик полициячи ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда федерал прокурор Дэвид Андерсон гапириб ўтди.
Май ойи охирида Калифорнияда афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция томонидан ўлдирилиши муносабати билан ўтказилган намойишда полиция ходими Патрик Андервуд отиб ўлдирилган эди. Кеча, 16 июнь куни ҳаво кучлари сержанти Стивен Карильога қарши қотиллик айбловлари эълон қилинди. Қотилликда фойдаланилган машина ҳайдовчиси Роберт Жастес ҳам қотилликка алоқадорликда айбланган.
"Пэт Андервуд форма кийгани учун ўлдирилган", деди федерал прокурор Андерсон.
АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 6 июнь куни отишма содир бўлган машина топилган. Полиция Карильонинг уйини тинтув қилганида, у пистирмада бир офицерни отиб ўлдирган, бошқасини яралаган. Карильо бошқа машинада қочишга уринганидан кейин ҳибсга олинган.
Карильонинг уйида AR-15 автомати ва ўқ-дорилар топилган. Бундан ташқари, у ўз қони билан автомобилга "экстремистик мафкура" билан боғлиқ ибораларни ёзган.
LiveБарчаси