АҚШдаги мактабда ўқувчи отишма уюштирди
Олам
−
01 Декабрь 2021
6260Кеча, 30 ноябрь куни АҚШнинг Мичиган штати, Оксфорд шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда полиция хабар берган.
Мактабдаги отишма сешанба куни тушдан кейин содир бўлган. Фавқулодда вазият ҳақида сигнал олганидан беш дақиқа ўтгач, ҳужумчи полиция томонидан қўлга олинган, у қуролни туширган ва таслим бўлган. Ўқ отган 15 ёшли мактаб ўқувчиси бўлиб чиққан, у ярим автоматик тўппонча билан қуролланган бўлган.
Полициянинг маълум қилишича, отишмада вафот этганлар 14-17 ёшдаги болалар бўлган.
“Уч ўқувчи ҳалок бўлди, саккиз нафари жароҳат олди”, деган расмий.
Ҳуқуқ тартибот органи ходимлари отишма нима мақсадда уюштирилганини ҳозирча аниқламаган. “Ҳозирча сабаб маълум эмас”, деган ҳуқуқ-тартибот идораси ходими.
Воқеа ҳақида АҚШ Президенти Жо Байденга хабар берилди.
LiveБарчаси