АҚШдаги дўконда ёнғин содир бўлди. 100 яқин ҳайвон ҳалок бўлди 

Олам 2597
image

Американинг Индианаполис шаҳридаги (Индиана штати) ҳайвонлар дўконида ёнғин содир бўлди. Натижада 100 га яқин ҳайвон вафот этди. Бу ҳақда шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимига асосланиб хабар берилган. 

Маълум бўлишича, ёнғин қурбонлари 40 га яқин ит, 25 та тўтиқуш, шунингдек, қуёнлар ва бошқа ҳайвонлар бўлган. 

Улар углерод оксидидан заҳарланиш натижасида вафот этган. 

Таъкидланишича, ўт ўчирувчилар етиб келганда, ҳайвонлар ўз қафасларида бўлган ва дўкон биноси қуюқ қора тутунга ботган. 

Маълумот ўрнида, мушук, денгиз чўчқалари, шунингдек балиқлар ва бир нечта судралиб юрувчилар тирик қолган. Улар ветеринар шифокор томонидан текширилади. 

Ёнғин сабаблари эса аниқланмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×