АҚШда йўқолиб кетаётган жонивор клонлаштирилди
Олам
−
20 Февраль 2021
4321АҚШда илк бор йўқолиб кетаётган қора оёқли сассиқкўзан клонлаштирилди. Жонивор 2020 йил 10 декабрда туғилган, бироқ оммага орадан икки ой ўтиб бу ҳақда маълум қилинди.
Балиқ ва ёввойи табиат муҳофазаси хизмати маълумотига кўра, олимлар Элизабет Анн (клонлаштирилган сассиқкўзаннинг оти) ўз турига мансуб сассиқкўзанларнинг популяциясида ирсий хилма-хилликни таъминлашга ёрдам беради. Ушбу турнинг барча замонавий намуналари атиги еттита сассиқкўзандан келиб чиқади. Бу эса уларнинг касаллик ва ирсий анормалликларга мойил қилади.
Қора оёқли сассиқкўзанлар бир вақтлар йўқолиб кетган тур деб ҳисобланарди, аммо 1981 йилда Вайоминдаги чорвадор ўз ерида ушбу турнинг оз сонли популяциясини топиб олган. Бу табиат ҳимоячиларига ушбу турни алоҳида жойда кўпайтириш ҳаракатини бошлашга имкон берди.
Клонлаштирилган сассиқкўзанга асос бўлган жонивор Уилл Вайоминдан топилган гуруҳдан бўлмаган. У 1988 йилда ўлгач, унинг ирсий материаллари Сан-Диеода сақлаб қўйилган.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, Уиллнинг геномида бугунги кунда яшайдиган сассиқкўзанларга қараганда уч баравар кўпроқ ноёб фарқлар мавжуд. Шунинг учун, агар Элизабет Анн насл қолдирса, у турни ноёб генетик хилма-хиллик билан таъминлаши мумкин.
Олимлар Элизабетнинг яшовчанлигини кузатиб боряпти. Клон ва унинг суррогат онаси бошқа жониворлардан алоҳидаланган.
Revive & Restore маълумотига кўра, ҳозирда одамлар назоратида 250 тадан 250 тагача, ёввойи табиатда эса 300 та шундай жонивор бор. Қора оёқли сассиқкўзанни клонлаш лойиҳаси 2013 йилда бошланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15