АҚШда йирик корпорация биносидаги отишмада 8 киши ўлдирилди
Олам
−
16 Апрель 2021
3410АҚШнинг Индианаполис шаҳридаги почта хизматларини кўрсатувчи FedEx корпорацияси биносида бир эркак ўт очиб, 8 кишини ўлдирди, яна бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда ABC хабар берган.
Полиция маълумотларига кўра, қотилликни уюштиришда тахмин қилинаётган эркак ўз жонига қасд қилган.
Камида тўрт киши оғир аҳволда ва яна уч киши турли хил жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
Отишмани уюштирган шахс ва қурбонларнинг исмлари ошкор қилинмаган.
"Ушбу воқеага дахлдорларнинг барчасига чин дилдан ҳамдардмиз. Ходимларимиз хавфсизлиги энг муҳим устувор вазифа, шундай экан биз тергов органлари билан тўлиқ тартибда ҳамкорлик қиламиз", дейилган FedEx баёнотида.
Маълумот ўрнида, FedEx корпорацияси Индианаполис шаҳри аэропорти яқинида жойлашган.
Аввалроқ, АҚШнинг Шимолий Каролина штатида бир оиладан беш киши, жумладан иккита бола отишма қурбони бўлгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси