АҚШда ўзбекистонлик жинсий зўравонлик материаллари учун 19 йилга қамалди

3-саҳифа

image

АҚШда 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси Султон Нуриев болаларга нисбатан жинсий зўравонлик акс этган материалларни чегарадан олиб ўтгани учун 19 йилга қамалди. Бу ҳақда АҚШ Адвокатлик идораси хабар берди.

Қайд этилишича, Султон Нуриев 2022 йил 13 январь куни Флоридадан Тошкентга жўнаб кетган. Шу йилнинг 20 февраль куни у Орландога (Флорида) қайтган. Нуриев қайтар чоғида АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати (CBP) унинг телефонини текширган. Кутилмаганда ўзбекистонлик эркакнинг телефонидан болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тасвирлари топилган. 

Кейинги суд-тиббий экспертиза текшируви шуни кўрсатдики, Ўзбекистон фуқароси интернетда ўзини 12 ёшли бола қиёфасида кўрсатиб, вояга етмаган қизларни шаҳвоний суратлар олиб, жўнатишга ундаган. Нуриев ҳам ўз айбига иқрор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг