АҚШда ўзбекистонлик аёл эри томонидан ўлдирилди

3-саҳифа

donna

Жорий йилнинг 16 март куни ўзбекистонлик 43 ёшли Дурдона Султонова АҚШнинг Пенсильвания штатида жойлашган Монтгомери округидаги уйида собиқ эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда "The Times Herald" нашри хабар қилди.

Қайд этилишича, Султонованинг 44 ёшли Ал Аллаберг исмли собиқ турмуш ўртоғи аёлнинг хонадонига бостириб борган ва унинг кўкрак қафасига бир неча марта ўқ узган. Собиқ хотинининг ўлганига ишонч ҳосил қилган Аллаберг ўзининг бошига ўқ отиб, жонига қасд қилган.

Расмийлар 17 март куни Қуйи Мореленд шаҳарчасида қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш ҳолати содир бўлгани ҳақида хабар берган. Расмий баёнотда аёлнинг ўлими қотиллик, эркакники эса ўз жонига қасд қилиш сифатида келтирилган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Полицияга 17 март куни 911 рақами орқали икки нафар вояга етмаган болалар қўнғироқ қилган. Улар 16:38 лар атрофида жиноят содир этилган хонадонга етиб борган. Жасадлар уйнинг ётоқхонасидан топилган. Билдирилишича, 12 ва 10 яшар болалар марҳум эр-хотиннинг фарзандлари бўлган. Айни дамда улар холасининг қарамоғида экани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, Дурдона Султонова Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети битирувчиси бўлиб, магистратурани Японияда ўқиган. Кейин эса АҚШга кўчиб ўтган. Унинг эри ҳам ЖИДУ битирувчиси бўлган.

"16 март куни дўстимиз Дана собиқ эри томонидан ўлдирилди, кейин у ўзини ҳам ўлдирган. Уларнинг 12 ва 10 ёшли икки фарзанди қолди. Сен мудом қалбимизда яшайсан. Сенинг энди йўқлигингга ишонгим келмаяпти", дея муносабат билдирган аёлнинг дўстларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 март куни Нью-Йоркда байрам зиёфати пайтида хотинига камида икки марта пичоқ уриб, жиддий жароҳат етказган 46 ёшли ўзбекистонлик Жамшид Неъматов полиция томонидан отиб ўлдирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ўзбекистонлик Дурдона Султонова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг