АҚШда полиция ўзбекистонлик эркакни отиб ўлдирди (фото)
3-саҳифа
−
10 Март
29290Нью-Йоркда 8 март куни байрам зиёфати пайтида хотинига камида икки марта пичоқ уриб, жиддий жароҳат етказган 46 ёшли Жамшид Неъматов полиция томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “The New York Post“ нашри маълум қилди.
Исмини айтишни истамаган марҳумнинг қариндошларидан бирига кўра, аёл пичоқланган вақтида зиёфат уюштирилган хонадонда уй эгаларидан ташқари меҳмонлар ҳам бўлган.
“Жамшиднинг галлюцинациялари бор эди. Бу руҳий саломатлик билан боғлиқ депрессия бўлиши мумкин. Унинг бошида муаммоси бўлган”, деган марҳумнинг қариндоши.
Унинг қўшимча қилишича, пичоқланган аёл чурра касаллиги билан оғриган бўлса-да, шифокор ёрдамчиси вазифасида ишлаб келган.
“Амира ўзи даволанмаса-да , эрига ғамхўрлик қиларди. Бўлиб ўтган барча воқеалардан кейин ҳам хавотирланиб, эрининг аҳволи ҳақида сўради”, деган оилага яқин шахс.
Аёлнинг укаси, Зафар исмли шахс эса эр-хотин ўртасида аввалдан келишмовчилик бўлганини, қайноғаси ишсиз бўлгани ва асосан уйда ўтирганини билдирган.
Маълумотларга кўра, воқеа жойига етиб келган полиция қўлида пичоғи билан уларга ташланган эркакни отиб ташлашга мажбур бўлган. Аёл даволанмоқда, эркак эса оламдан ўтган. Айтилишича, эр-хотиннинг 4 нафар фарзанди бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда гўдак фарзандини ўлдириб, томорқасига кўмишда гумонланаётган андижонлик эр-хотин ушланган эди.
LiveБарчаси