АҚШда ўзбек рақс санъатини ўрганиш дастури ташкил этилди
Жамият
−
14 Август 2019
6133Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида бўлиб ўтадиган тадбирда Колумбия округи, Мэриленд, Виржиния, Пенсильвания, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Флорида, Кентукки ва бошқа штатлардан 20 га яқин тингловчи иштирок этмоқда.
Элчихона маълумотига кўра, тренингларни ўтказиш учун «Муножот», «Тановар», «Интизор», «Бухоро юлдузи» каби ва бошқа миллий рақслари ижрочиси, таниқли раққоса ва хореограф, Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова келган. У ёш ҳамкасблари билан маҳоратини ўртоқлашди.
Уч кунлик тренинг дастурида анъанавий ўзбек рақси ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларининг ўзига хос хусусиятлари ва элементларини ўргатиш, шунингдек, турли созлардаги маҳорат дарси, халқимизнинг тарихи ва маданияти бўйича семинар ўтказиш кўзда тутилган.
LiveБарчаси