АҚШда ўлим жазоси вақтинча бекор қилинди
Олам
−
02 Июль 2021
4129АҚШ Бош прокурори ҳамда Адлия вазири ҳисобланган Меррик Гарленд кеча, 1 июль куни федерал қатлларга мораторий (вақтинча кечиктириш) жорий этди. Адлия вазирлиги ўлим жазосига оид сиёсатини кўриб чиққунга қадар ушбу мораторий кучда бўлади. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинган баёнотда сўз боради.
“Бугун Адлия вазири федерал даражада ўлим жазосига мораторий жорий этиш тўғрисида меморандум эълон қилди. Изланишлар якунланмагунга қадар қатллар федерал даражада ижро этилмайди”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда республикачи Дональд Трамп президентлиги даврида АҚШнинг ўша пайтдаги Адлия вазири ва Бош прокурори Уилям Барр федерал даражада судланган жиноятчилар учун ўлим жазосини тиклаганди. Амалдаги Президент Жо Байден эса сайловолди ташвиқоти пайтида мамлакатда ўлим жазосини федерал даражада бекор қилишга ваъда берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь