АҚШда ўлим жазоси учун қўлланиладиган қатор воситаларга рухсат берилди
Олам
−
29 Ноябрь 2020
6820АҚШ Адлия вазирлиги федераль даражада ўлим жазосини амалга ошириш йўллари рўйхатини кенгайтирди. Энди уколдан ташқари, электр стул, заҳарли газ ва отишдан фойдаланишга рухсат берилади. Бу ҳақда 28 ноябрь куни dpa агентлиги тегишли ҳужжатга асосланиб хабар берди.
Таъкидланишича, 24 декабрдан бошлаб федераль даражада ўлимга маҳкум этилганлар ҳукм чиқарилган штатдаги ҳар қандай қонуний усул билан қатл этилиши мумкин.
24 декабрь ва 20 январгача бўлган вақт оралиғида (АҚШнинг янги президенти инаугурация санаси) Адлия вазирлигининг амалдаги раҳбарияти бир неча жиноятчини қатл этишни режалаштирмоқда. Бу Жозеф Байденнинг ўлим жазосига қарши чиққани билан боғлиқ.
Агентлик маълумотларига кўра, АҚШда 2020 йил давомида 15 киши қатл этилган, улардан саккизтаси федераль даражада.
LiveБарчаси