АҚШда ўқувчи тенгдоши ва ўзини отиб ўлдирди (видео)
Олам
−
14:48
3080Кеча, 21 январь куни АҚШнинг Теннесси штатидаги мактабда ўқувчи тенгдошини отиб ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди ва яна бир ўқувчини яралади. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Нашвилл шаҳридаги мактаб ошхонасида маҳаллий вақт билан тахминан соат 11:00 да содир бўлган. Ўсмир номаълум сабаб билан тенгдошига ўт очиб, сўнг ўз жонига қасд қилган ва яна бир ўқувчини яралаган.
Ҳозирча ҳужумчи ва қурбонлар ўртасида қандай келишмовчилик содир бўлгани аниқланмаган. Отишма тасодифий бўлган бўлиши мумкин.
Маълумот учун, мактабда тахминан 2000 ўқувчи таҳсил олади. У Нашвилл шаҳри марказидан 16 километр жануби-шарқда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг кузида Туркиянинг Караман шаҳридаги Ҳаққи Теке спорт лицейининг 11-синф ўқувчиси спорт залида дўстини қурол билан отиб ўлдирганди. Яраланган болага зудлик билан ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, бола шифохонада вафот этганди.