АҚШда TikTok чекловига қарши судга даъво аризаси киритилди
Технология
−
08 Август 2023
2458Кеча, 8 август куни дунёнинг иккита катта технологик гуруҳи: Netchoise ва Bytedance 1 январдан кучга кириши режалаштирилган Монтана штатида TikTok`ни блоклаш ҳақидаги қонунга қарши судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда “Reuters” нашри маълум қилди.
150 миллиондан ортиқ америкаликлар фойдаланадиган TikTok АҚШда Хитой ҳукуматининг мамлакатга таъсиридан хавотир сабаб умуммиллий тақиқларга дуч келмоқда.Чунки TikTok Хитойнинг Bytedance технологик гигантига тегишли.
“Компания АҚШ фойдаланувчилари маълумотларини Хитой ҳукумати билан баҳам кўрмаган ва TikTok фойдаланувчиларининг махфийлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун жиддий чоралар кўрган”, деди Хитой компанияси вакили.
Компания май ойида АҚШ давлатининг биринчи туридаги тақиқини бекор қилишга уриниб, бу компания ва фойдаланувчиларнинг сўз эркинлиги ҳуқуқини бузишини айтганди.
Маълумотларга кўра, Tiktok`нинг ушбу буйруқ ҳақидаги бу сафарги сўрови бўйича эшитиш 12 октябрь куни бўлиб ўтади.
“Агар тақиқ ҳақидаги қонун кучга кирса, интернет парчаланиб кетади ва унинг инсоният учун қиймати пасаяди”, деб фикр билдирган технологик гуруҳлар.
Монтанадаги 380 минг ёки штатдаги 1,1 миллион кишининг учдан биридан кўпроғи TikTok видео хизматидан фойдаланади.
Монтана ҳокимияти TikTok томонидан ҳар бир қоидабузарлик учун 10 минг доллар жарима солиши мумкин. Аммо қонунга кўра, TokTok`нинг алоҳида фойдаланувчиларига жазо тайинланмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқ
ва Бразилияда Теlegram мессенжери блокланган. Шунингдек, Европа Иттифоқи Threads’ни чеклаб қўйди.