АҚШда сўнгги беш йил ичида кузатилмаган кучли қор ёғди. Қурбонлар бор 

Олам 6528
image

АҚШда кучли қор бўрони кузатилмоқда. Мамлакатда сўнгги беш йил ичида кузатилмаган рекорд даражадаги қор ёғган. Натижада, тўрт киши вафот этган. 

Маълумотларга кўра, Пенсильвания штатида 67 ёшли аёл қор бўрони пайтида адашиб қолиб, гипотермиядан вафот этган. 

Мэриленд штатида эса қор бўрони сабабли содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида уч киши ҳалок бўлган. 

Нью-Йорк ва Нью-Жерсида ҳокимият ноқулай об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилган. 

Ўқув муассасалари ёпилган, автобус ва темир йўл алоқалари бекор қилинган. 

Ҳозирда синоптиклар қор эрий бошласа тошқинга сабаб бўлиши мумкин, деб қўрқмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 314
Рейтинг: 3
Теглар
t
×