Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
20 Февраль 2021
6452АҚШда совуқ ҳаво ва кучли қор ёғиши туфайли вафот этганлар сони 47 кишига етди. Бу ҳақда "The Washington Post" ўз ҳисоб-китобларига асосланиб хабар берган.
Жабрланганларнинг аксарияти Техас штатида бўлиб, у ерда аҳоли ноқулай об-ҳаво шароити туфайли электр энергиясиз қолган.
Техасда вафот этганлар 30 кишини ташкил этмоқда.
Қутқарувчиларга кўра, қурбонлар сони кўпайиши мумкин.
Штатдаги қудуқлар, газ қувурлари ва шамол турбиналари музлаб қолган.
Шунингдек, АҚШда миллионлаб одамлар электр энергиясиз қолмоқда.
Аввалроқ, АҚШдаги кучли қор бўрони 21 кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси