АҚШда ёғган кучли қор 21 кишининг ўлимига сабаб бўлди
Олам
−
18 Февраль 2021 5622 1 дақиқа
АҚШ жанубига ёпирилган кучли қор бўрони 21 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва миллионлаб оилаларни электр энергиясиз қолдирди.
Хабарларга кўра, қор ва совуқ туфайли Техас, Луизиана, Кентукки, Шимолий Каролина ва Миссури штатларида ўлим ҳолати қайд этилган.
Улар йўл-транспорт ҳодисаларида ва исинишга уринаётган пайтида углерод оксидидан заҳарланиб ҳалок бўлган.
Ноқулай об-ҳаво туфайли Техасда бир неча бор электр энергияси билан боғлиқ авариялар қайд этилган. Паст ҳароратларга ўрганмаган штатда электр энергиясига эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.
Маҳаллий аҳоли нафақат электрсиз, балки сувсиз ҳам қолган.
Техас аҳолиси ижтимоий тармоқларда исиниш учун мебелларни ёқа бошлаганидан шикоят қилган.
Штатдаги совуқ об-ҳаво дам олиш кунигача давом этиши кутилмоқда.
16 февраль ҳолатига кўра, АҚШ ҳудудининг 73 фоизини қор қоплаган.
Қор бўрони, ҳатто, Мексиканинг шимолий ва марказий қисмларига ҳам таъсир қилган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь