АҚШда сохта сайлов участкаси аниқланди

Олам

image

АҚШнинг Калифорния штати расмийлари сохта сайлов участкаси ҳақидаги хабарларни текширмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Журналистлар ноқонуний сайлов участкасини аниқлашган. Сўнгра бу ҳақда сайловчиларни рўйхатга олиш идорасига хабар беришган Қайд этилишича, номаълум шахс ушбу манзилда фуқаролардан овоз бериш бюллетенларини қабул қилиб, уларга "Мен овоз бердим" деган сохта стикерларни берган. Воқеа жойига тергов ўтказиш учун маҳаллий ҳокимият вакиллари етиб келишди.

Аввалроқ АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) телефон ва СМС-роботлар ёрдамида президентлик сайловларига зиён етказишга уринишни текшираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, айни пайтда Америка Қўшма Штатларида Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, демократ Жо Байден амалдаги Президент, республикачи Дональд Трампдан олдинда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сайлов

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг