АҚШда Президентлик сайлови. Сўнгги маълумотлар тақдим этилди

Олам 19644
image

Айни пайтда Америка Қўшма Штатларида Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, демократ Жо Байден амалдаги Президент, республикачи Дональд Трампдан кичик фарқ билан олдинда бормоқда.

NBC берган маълумотга кўра, Байден Нью-Гэмпширда ғалаба қозонаган (4 та овоз). “Fox” хабарига кўра, Трамп Миссури, Арканзас, Алабама ва Миссисипи штатларида (жами 19 та овоз) ғалабани қўлга киритган. 

Сенатор-республикачи Рикк Скоттнинг маълум қилишича, Трамп Флорида штатида ҳам ғолиб келган.

CNN берган маълумотга кўра, Трамп 11 та овоз билан Теннесси штатида, “Associated Press” хабарига кўра эса Жанубий Каролинада ғалаба қилган.

“The New York Times” берган хабарга кўра, демократ Жозеф Байден Нью-Йорк штатида республикачи Дональд Трамп устидан ғалаба қозонди. Овозларни ҳисоблаш ҳали расман якунланмаган. Нашр маълумотларига кўра, сайлов бюллетенлари ва сайлов участкаларининг 12 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, Байден 78,9 фоиз, Трамп 20,5 фоиз овозга эга. ОАВ хабарларига кўра, Трампда энди ушбу штатни ютиб олиш имконияти йўқ. CNN, “Fox News” ва ABC телеканаллари тахминан бир хил рейтингларни берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, умумий ҳисобда Жо Байденда 133 та овоз, Дональд Трампда 115 та овоз бўлиб турибди.

Президент лавозимига номзод ғалаба қозониши учун сайловчилар ҳайъати аъзоларининг 270 та овозини тўплаши керак бўлади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 976
Рейтинг: 3
Теглар
t
×