АҚШда сайлов. Байден яна бир штатда ғалабани илиб кетди
Олам
−
04 Ноябрь 2020
9893АҚШ президентлигига номзод Жо Байден муҳим штатлардар бири Висконсинда ғалаба қозонди. Барча бюллетенлар саралаб чиқилганда Байден 49,5 фоиз овоз олган, Дональд Трамп эса 48,8 фоиз овоз тўплаган. Бу ҳақда MSNBC телеканали хабар берди.
Висконсинда ғалаба сайловчилар коллегиясининг 10 та овозини беради. Буларни ҳам қўшиб ҳисобласа Байден 248 та овоз тўплаган бўлади. Трамда эса ҳамон 213 та овоз. Ғалаба қозониш учун 270 та овоз керак.
WATCH: "All of the ballots have indeed been counted," Wisconsin Elections Commission Director Meagan Wolfe says.
— MSNBC (@MSNBC) November 4, 2020
"We're not seeing that there's any counties that haven't posted their results on their websites."
Track latest Wisconsin results here: https://t.co/GrcGGYyeVt pic.twitter.com/CNL50hUTnU
Қайд этиш керакки, Висконсинда Байден ва Трамп олган овозлардаги фарқ 1 фоиздан кам. Бу ҳол натижалар бўйича шикоят билидиршга имкон беради ва Трамп катта эҳтимол билан шундай қилади.
Бу штатда 1992 йилдан бери демократлар ғалаба қозониб келган, фақатгина 2016 йилда бу штат Трампни қўллаган.
Анъанага кўра, АҚШда фақатгина республикачиларни ёки демократларни қўлловчи штатлар бор. Шу сабабдан сайловолди сўров ва тахминлар “чайқалиб турув” штатларга қаратилади.
Бу йил кузатувчилар 12 та шундай штатни ажратди. Булар: Аризона, Флорида, Жоржия, Айова, Мичиган, Миннесота, Нью- Гэмпшир, Шимолий Каролина, Огайо, Пенсильвания, Техас ва Висконсин.
LiveБарчаси