АҚШда одамлар яна бош кўтарди (фоторепортаж)

Олам 6538
image

АҚШда ирқчилик ва полиция зўравонлигига қарши намойишлар яна авж олган. Нью-Йоркнинг Таймс майдонида йиғилган намойишчилар АҚШ Президенти Дональд Трамп ва вице-президент Майк Пенсга қарши чиқмоқда. 

Таъкидланишича, норозилик ҳаракатида 1500 га яқин иштирокчилар қатнашган. Намойишчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига шиша, тош ва кичик портловчи мосламаларни улоқтирганлар. 

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

Намойишчилар тарқалишдан бош тортди. Полиция эса кўздан ёш оқизувчи газ ва кўз ачиштирувчи газлардан фойдаланишга мажбур бўлди.

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

Жорий ҳафтада ижтимоий тармоқларда қора танли Дэниел Пруд иштирокидаги видео тарқалди. У кўчага яланғоч чиқади ва ўзининг коронавирус бўлганини айтиб бақиради. Шу вақт уни полиция қўлга олиб, бошига қоп кийдиради ва ерга ётқизиб, оёғи билан бўйнидан босади. Пруд ҳаво етишмовчилигидан вафот этади. 

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

Бу орада ушбу ҳолат акс этган видео тарқалди. Қоратанли Пруднинг вафотидан сўнг, воқеа иштирокчиси бўлган 7 нафар полициячи вақтинча ишдан четлатилди. Айни вақтда ҳолат бўйича тергов жараёнлари кетмоқда. 

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, ирқчилик билан боғлиқ муаммо АҚШда кеча ё бугун пайдо бўлгани йўқ. Дунё харитасида Америка номи пайдо бўлибдики, ирқчилик мамлакат халқлари орасидаги асосий муаммога, баъзан эрмак мавзуга айланиб қолган. 

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб туради. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

В Нью-Йорке прошли акции протеста Black Lives Matter

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×