АҚШда мотам эълон қилинди

Олам 25289
image
-

АҚШ Президенти Жо Байден сиёсатчи Боб Доулнинг вафоти муносабати билан Қўшма Штатларда тўрт кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй хабар тарқатди.

Доул 98 ёшида вафот этди, дея маълум қилди унинг рафиқаси номидаги Элизабет Доул фонди. У ҳам собиқ сенатор.

Байден 9 декабрь куни қуёш ботгунча АҚШ давлат байроқлари бироз туширилиши ҳақида қарор чиқарган. Бу буйруқ Оқ уй, Американинг барча муассасалари ва расмий бинолари, шунингдек, элчихоналар, ҳарбий базалар ва кемаларга тегишли.

Боб Доул бир марта вице-президентлик учун курашган ва уч марта президентликка даъвогарлик қилган. Охирги марта 1996 йилда демократ Билл Клинтонга қарши Республикачилар партиясидан расмий номзод сифатида кураш олиб борган, бироқ ютқазган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1146
Рейтинг: 3
t
×