АҚШда “Лаура” сабаб 6 киши ҳалок бўлди
Олам
−
28 Август 2020
5914АҚШнинг Луизиана штатида “Лаура” тўфони сабабли олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат соғлиқни сақлаш департаменти хабар берди.
“Қайғу билан тўфон сабаб олти киши ҳалок бўлганини маълум қиламиз”, дейилган хабарда.
Қурбонларнинг бири қайиқда чўкиб кетган. Тўрт нафарини эса дарахт босиб қолган. Аммо яна бир қурбон ҳақида маълумот берилмаган.
Луизиана губернатори Жон Бел Эдвардснинг сўзларига кўра, бу ҳудуд дуч келган энг қудратли тўфон. Аммо у етказган талафот фожиали даражада бўлмаган.
Тўфон натижасида ичимлик суви таъминотида ҳам узилишлар бўлган. Бу 220 минг аҳолининг таъминотига таъсир қилди.
“Лаура” тўфони шатнинг Лейк-Чарльз шаҳридаги Америка конфедератив штатлари армиясига ўрнатилган ёдгорликни ҳам қулатди. Ҳозир ҳукумат бу ҳайкални нима қилиши номаълум. Қора танли америкаликлар бу ҳайкалга эътироз билдирганди. Аммо маҳаллий ҳокимият уни олиб ташламаслик ҳақида қарор чиқарганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь