АҚШда кучли тошқин: 5 киши ҳалок бўлди 

Олам 3156
image

АҚШнинг Луизиана штатида узоқ давом этган ёмғир ва бўрон кучли тошқинни келтириб чиқарди. Натижада, юзлаб оилалар табиий офатдан жабр кўрган, 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “NBC News” хабар бермоқда.  

Губернатор Жон Бел Эдвардснинг сўзларига кўра, бешта ўлимдан тўрттаси сув тошқини билан боғлиқ. 4 киши машиналари сув остида қолиб кетиши натижасида ҳалок бўлган. 

Шунингдек, 76 ёшли киши бўрон туфайли электр узилганидан сўнг вафот этган. Таъкидланишича, унинг ҳаёти кислород ускуналарига боғлиқ бўлган. 

Эдвардс, шунингдек, асосан Лейк-Чарльз ва Батон-Руждаги юзлаб уйларни сув босганини маълум қилган. 

“Лейк-Чарльздаги 400 га яқин ва Батон-Руждаги 300 га яқин оилалар тошқиндан зарар кўрган, аммо бу рақамлар ҳар соатда ўзгариб туради”, деган Эдвардс.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3
Теглар
t
×