АҚШда коронавирусга қарши кураш бўйича гуруҳ тугатилади

Олам 4130
image

АҚШда коронавирусга қарши кураш учун тузилган идоралараро ишчи гуруҳ фаолияти тўхтатилиб, унинг ўрнига мамлакат иқтисодиётини тиклашга эътибор қаратувчи бошқа гуруҳ иш бошлайди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилди.

“Майкл Пенс ва унинг ишчи гуруҳи катта ишни амалга оширди, аммо ҳозир биз бошқачароқ шаклни кўриб чиқяпмиз. Бу шакл – хавфсизлик ва тикланиш. Бизда шу учун тузилган бошқа гуруҳ бўлади”, деди Трамп.

Америка етакчиси мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаш бўйича фикр билдириб, иккинчи ва бошқа босқичлар устидан иш олиб борилаётганини қўшимча қилди.

“Биз яқин беш йилда мамлакатимизни ёпиб қўёлмаймиз. Кўп нарсани ўргандик. Мамлакат очила бошлайди. Ишчи гуруҳ феноменал вазифани бажарди”, деди Дональд Трамп.

Унинг айтишича, ишчи гуруҳдан коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича Оқ уй координатори Дебора Биркс ва Аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи янги гуруҳга ҳам албатта киритилади.

Коронавирусга қарши кураш учун тузилган ишчи гуруҳ чекловларнинг босқичма-босқич бекор қилиниши сабабли тугатилади. Чекловлар бекор қилингач, асосий эътибор вакциня яратиш, коронавирус беморларини аниқлаш ва даволашга қаратилади.

Маълумот учун, АҚШДа 1 237 633 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 71 271 нафари вафот этган ва 200 628 нафари соғайган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 3
t
×