АҚШда коронавирус юқтирганлар 900 000 дан ошди

Олам 4238
image

Бундан бир неча ҳафта илгари биз дунёда коронавирус юқтирганлар миллион ёки бир ярим миллионга яқинлашгани ҳақида сўз юритаётган эдик. Орадан бир ой ҳам вақт ўтмасдан бир давлатнинг ўзида коронавиру юқтирганлар миллонга яқинлашди.

Бугун, 25 апрель куни АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 925 758 нафарга етди ва бу борада мамлакат дунёда етакчилик қиляпти. Бу дунёдаги барча коронавирус беморларининг (айни вақтда 2,8 млндан ортиқ) деярли учдан бир қисмига тенг.

АҚШда коронавирусга чалинган беморланинг 52 185 нафари вафот этган. Касалликдан соғайганлар 110 432 нафарни ташкил қиляпти. Касаллик фаол бўлган беморлар 7762 421 нафарга тенг. Шундан 15 097 нафар бемор оғир аҳволда.

Нью-Йорк штати АҚШда вазият энг мураккаб ҳудуд бўлиб қоляпти. У ерда 277 445 киши вирус юқтирган, 21 291 киши вафот этган. 102 196 киши вирус юқтирган Нью-Жерси штати иккинчи ўринда боряпти. У ерда 5617 киши ҳалок бўлган. Вайоминг штати АҚШда вазият энг яхши ҳудудлардан. У ерда 473 киши вирус юқтирган ва 7 киши вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 201
Рейтинг: 2.9
t
×