АҚШда коронавирус вакцинасининг дастлабки синов натижалари эълон қилинди
Саломатлик
−
03 Апрель 2020
21939Америкалик шифокорлар коронавирус вакцинасининг ўтказилган илк босқичдаги синовини якунлади. Натижалар "EBioMedicine" журналида эълон қилинди.
Таъкидланишича, вакцинани синаб кўриш пайтида олимлар SARS ва MERS вируслари билан курашиш тажрибасига таянган. Пицбург университети доценти Андреа Гамботтонинг сўзларига кўра, бу иккала патоген SARS-CoV-2 билан ўхшаш.
Маълум қилинишича, синовлар давомида шифокорлар потенциал вакцина қабул қилинганида вирусни зарарсизлантириш учун етарли даражада SARS-CoV-2 га қарши антителаларни ишлаб чиқариши аниқлади. Ушбу натижа шифокорларни қониқтиради ва кейинги синовлар учун йўл очади.
Таъкидланишича, ушбу вакцина фақатгина лабаратория шароитида синовдан ўтказилди. Яқин келажакда олимлар вакцинани ҳақиқий коронавирус юқтирилган сичқонларда синаб кўришни режалаштирмоқда. Келажакда агар улар АҚШ ҳукуматидан рухсат олишса, кўнгиллиларда клиник синовлар ўтказилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар 1 015 709 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг 53 069 нафари вафот этган, 211 409 нафари эса соғайган.
LiveБарчаси