АҚШда коронавирус тарқалиши секинлашди – Майкл Пенс
Олам
−
21 Апрель 2020
3883АҚШда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камайди. Нисбатан камроқ одамлар шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда кеча, 20 апрель куни АҚШ вице-президенти Майкл Пенс маълум қилди.
“Бутун мамлакатда, ҳатто касаллик ўчоқларида ҳам коронавирус қайд этилиши камайди. Шунингдек, шифохонага ётқизилаётган беморлар сони ҳам нисбатан озайган“, дейди Майкл Пенс.
Пенс шунингдек, ходимларга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирди ва “кун сайин америкаликлар коронавирусни енгиб, АҚШни одатий ҳаётга қайтишига“ умид билдирди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 17 апрелидан бошлаб АҚШнинг 29 штати чекловларни олиб ташлашни бошлади. Эпидемиологик вазият яхшиланаётган штатларда эса карантин қоидалари юмшатилади. 18 апрель куни эса бир қанча штатлардаги йирик корхоналар ўз фаолиятини тиклашига рухсат берилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 787 901 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 72 858 нафари соғайган, 42 364 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 672 679 кишини ташкил қилмоқда
LiveБарчаси