АҚШда коронавирус билан боғлиқ антирекорд қайд этилди

Олам 3909
image

Ўтган кеча-кундузда АҚШда коронавирус юқтириб олганлар сони яна 154,5 мингга кўпайган. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Американинг Жонс Хопкинс университети маълумотларига асосланиб хабар берилган. 

Манбага кўра, кеча, 13 ноябрь куни АҚШда 154 минг 576 кишида коронавирус аниқланган. 

Аввалроқ, Техас коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан ошган илк штат бўлгани ҳақида маълумот бергандик. 

Шунингдек, Калифорнияда ҳам касалланганлар сони 1 миллиондан ошган. 

Маълумот учун, АҚШда пандемия бошланганидан бери коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар 10,7 миллиондан ошган. 244 мингдан кўп бемор вафот этган. Иккала кўрсаткич бўйича ҳам мамлакат дунёда биринчи ўринда туради.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 3
Теглар
t
×