АҚШда қарийб 300 нафар йўловчиси бўлган самолёт ёниб кетди (видео)
Олам
−
22 Апрель
11249Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Орландо шаҳридаги аэропортда бортида 300 йўловчиси бор самолётда ёнғин чиқди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса самолёт қўнганидан сўнг юз берган. Бортда 282 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси – жами 294 киши бўлган. Аниқланишича, самолёт двигателларидан бири ёниб кетган ва шундан сўнг барча йўловчилар шошилинч тарзда эвакуация қилинган.
“Fox35” телеканалининг АҚШ фуқаролик авиацияси бошқармасига таяниб хабар беришича, Airbus A330 самолёти Атланта шаҳрига учишга тайёргарлик кўраётган бўлган. Учиш-қўниш йўлагида ҳаракат бошлаганида, унинг двигателларидан бирида алангаланиш юз берган.
Экипаж вазиятга тезда реакция кўрсатган ва шишириладиган траплар ёрдамида йўловчиларни тезда таҳликали ҳудуддан олиб чиққан. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ёнғин тезда бартараф этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Денвер шаҳрида United Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолётининг двигатели қуён сабаб ёниб кетгади. Ҳодиса самолёт Денвердан Канаданинг Эдмонтон шаҳрига учиб кетаётганида юз берган. Бу вақтда лайнер бортида 153 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган.
LiveБарчаси