АҚШда ишсизлик тарихий рекордни янгилашга яқин турибди

Олам

image

АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳисоботига кўра сўнгги бир ҳафта ичида мамлакатнинг 4,4 миллион фуқароси ишсизлик нафақасини олиш учун мурожаат қилган. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, пандемия даврида 26 миллиондан ортиқ америкалик молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Бироқ таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳақиқий ишсизлик даражаси юқори. Берилган аризаларни ҳисобга олган ҳолда, мутахассисларнинг фикрига кўра, мамлакатда ишсизлар сони 33 миллиондан ошган. Ушбу маълумотларга кўра, АҚШда ишсизлик даражаси 20,6 фоизга кўтарилди, бу 1934 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Capital Economics’нинг иқтисодчиси Пол Эшвортга кўра, ишсизлик даражаси 23 фоизга кўтарилади, бу Буюк депрессия даврига яқин - 1933 йилда 24,9 фоизни ташкил этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made