АҚШда ичида ноқонуний муҳожирлар бўлган машина даҳшатли ЙТҲга учради

Олам

image

АҚШнинг Техас штатида чегарани ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларни олиб кетаётган машина ҳалокатга учраши оқибатида 8 киши вафот этди. Бу ҳақда Давлат жамоат хавфсизлиги департаментига таяниб, “Аоl” хабар берди

Қайд этилишича, кеча, 8 ноябрь куни тонгда Honda Civic ҳайдовчиси Завала округи департаменти ходимларининг буйруғига бўйсунмасдан, катта тезликдаги машинада қочаётган вақтида Equinox русумли автомобиль билан тўқнашиб, ёниб кетган.

Департамент матбуот котиби Кристофер Оливареснинг маълум қилишича, ЙТҲ оқибатида ҳар икки машинадаги йўловчи ва ҳайдовчилар воқеа жойида ҳалок бўлган. Жумладан, 21 ёшли Honda Civic ҳайдовчиси ва 5 нафар ноқонуний мигрант ҳам вафот этган. 

“Биринчи машинадаги қурбонларнинг баъзилари гондураслик, Equinox'даги икки киши эса грузиялик экани аниқланди”, дейди Оливарес.

Машиналар қандай тезликда тўқнашгани номаълум, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тақдим этилган фотосуратларда иккаласи ҳам парчаланиб кетгани ва бири тўлиқ ёниб кетгани тасвирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ЙТҲ Техас муҳожирлар Equinox Honda Civic ноқонуний муҳожирлар гондураслик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made