АҚШда гиёҳвандлар кўпайиб бораётганининг сабаби аниқланди
Бу қизиқ
−
09 Ноябрь 2023
8292АҚШнинг 20 дан ортиқ штати ва Вашингтон аҳолиси қонуний равишда марихуана сотиб олишлари мумкин. Бу ҳақда "Axios" маълум қилди.
"Coresight Research" агентлиги ҳисоботига кўра, қонунийлаштирилган марихуана бозори 64 млрд долларга тенг бўлиб, унинг ҳажми сўнгги уч йил давомида деярли уч бараварга кўпайди. Айни пайтда ушбу гиёҳванд моддани қонунийлаштириш ҳаракатлари бутун мамлакатни қамраб олган.
Агентликнинг тадқиқотида сўровнома иштирокчиларининг учдан икки қисми марихуанани истеъмол қилиш қонунийлаштирилгандан бери унинг мижозлари кескин кўпайганини айтишган.
"Pew" тадқиқот марказининг октябрь ойида ўтказган сўровига кўра, 10 америкаликдан 9 таси марихуана дам олиш воситаси сифатида қонунийлаштирилиши лозимлигини айтган.
Қолган қисми эса гиёҳвандлик моддасидан тиббий мақсадда фойдаланиш учун рухсат берилиши кераклигини билдирган.
Маълумот ўрнида, Жорий йилнинг февраль ойида Х (собиқ Twitter) федерал кўрсатмаларга мувофиқ марихуана қонуний бўлган штатларда ўз хизматлари сирасига гиёҳвандлик моддаси эълонини ҳам қўшиб, ўзининг реклама сиёсатини янгилади.