АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Олам
−
05 Август 2022
44382Кеча, 4 август куни Қўшма Штатлар маймун чечагини соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазири Хавьер Бесерра маълум қилган.
"Биз ушбу вирусга қарши чора-тадбирларимизни кейинги босқичга олиб чиқишга тайёрмиз", дейди у, Қўшма Штатларда маймунчечак билан касалланганлар сони 6 600 дан ошганини қўшимча қилиб.
Бессер, шунингдек ҳар бир америкаликни эпидемияга қарши курашда ёрдам бериш учун "маймун чечагига жиддий қарашга ва масъулиятни ўз зиммасига олишга" чақирган.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал марказлари раҳбари Рошель Валенскининг сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат жорий қилиниши хавф остида бўлганлар учун тиббий ёрдам олиш имкониятини кенгайтириши мумкин.
Айтиш жоизки, Жорий йилнинг 23 июль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечаги касаллигини соғлиқни сақлаш учун глобал фавқулодда ҳолат (ФҲ) деб эълон қилди. Ўша вақтга 75 мамлакатда 16 000 дан ортиқ ҳолат маълум эди. Кўплаб ҳолатлар Европа ва Америкада аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Европада маймун чечагидан биринчи ўлим ҳолати Испанияда, Осиёда эса Ҳиндистонда қайд этилган эди.
Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.
LiveБарчаси