Европада маймун чечагидан илк ўлим қайд этилди

Олам

image

Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда маймун чечагидан биринчи одам ўлганини тасдиқлади. Бу Европада ушбу инфекциядан биринчи ўлим ҳолати, дея хабар бермоқда EFE агентлиги.

Вазирлик маълумотларига кўра, Испанияда деярли 4,3 минг киши касалланган.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 23 июль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

Бугунги кунга қадар дунёнинг 78 давлатида маймун чечаги билан касалланган 21 мингдан ортиқ бемор аниқланган. Уларнинг 70 фоиздан ортиғи Европада рўйхатга олинган. 

Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг