АҚШда F-35 қирувчи самолёти ҳалокатга учради (видео)
Олам
−
31 Июль 6415 2 дақиқа
Кеча, 30 июль куни АҚШнинг Калифорния штати Фресно округида жойлашган Лемур ҳарбий авиабазаси яқинида F-35 Lightning II русумли реактив қирувчи самолёт дала ҳудудига қулаб тушди ва ёниб кетди. Бу ҳақда “Fox 26 News” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 18:30 ларда содир бўлган. Фавқулодда хизматлар ҳодиса жойига етиб борган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, учувчи ҳалокатдан олдин самолётдан чиқишга улгурган ва ҳозирда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Fox 26” манбаларига кўра, қулаган самолёт АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ёки Денгиз пиёда қўшинларига тегишли бўлган бўлиши мумкин. Ҳодиса юзасидан барча тафсилотлар федерал даражада олиб борилаётган тергов жараёнида аниқланади.
Кейинчалик Лемур авиабазаси воқеани тасдиқлаб, F-35 самолёти Rough Raiders номи билан танилган VF-125 зарбали қирувчилар эскадронига тегишли бўлганини билдирган. Мазкур эскадрон F-35 учувчилари ва экипаж аъзоларини тайёрлаш билан шуғулланадиган ўқув бўлинмаси ҳисобланади.
Маълумот учун, F-35 қирувчи самолётлари – “кўринмас” технологиялар билан жиҳозланган замонавий ҳарбий техника бўлиб, ҳаво-ҳаво, ҳаво-ер ҳужумларини амалга ошириш, разведка ва радиоэлектрон кураш вазифаларини бажаришга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг май ойида ҳам F-35 самолёти АҚШнинг Нью-Мексико штатида қулаб тушган эди. Ўшанда ҳам учувчи омон қолган, самолёт Жанубий Калифорниядаги Эдвардс авиабазасига йўл олган бўлган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь