АҚШда бегемот иккинчи марта президентликка номзодини қўйди (фото, видео)
Бу қизиқ
−
23 Февраль
14773АҚШнинг Техас штатидаги Сан-Антонио ҳайвонот боғи резиденти бегемот Тимоти яна АҚШ президентлиги учун курашади. Бу ҳақда "Bild" нашри маълум қилди.
Нашр Техас жамоатчилигининг севикли бегемоти Тимотининг АҚШ президентлигига номзодини кўрсатиш маросими видеолари эълон қилди.
Қайд этилишича, 4 йил аввал ҳам бу лавозимга сутэмизувчининг номзоди қўйилган ва ҳатто унинг ёрдамчилари бегемот теледебатга таклиф қилинмаганидан шикоят ҳам қилган. Бир неча минг обуначига эга бўлган блогида эса 2020 йилги рақиби Жо Байден учун табрикнома ҳам жойланган.
Куни кеча бегемотнинг кўплаб тарафдорлари ва журналистлар иштирокида бўлиб ўтган маросимда унинг суратлари туширилган футболкалар ҳам сотилган. Олинган маблағлар фақат Тимотининг сайловолди кампаниясига сарфланиши айтилган. Тимоти сайловдаги бўлажак рақибларидан анча ёшроқ кўриниши унинг устун тарафи экани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Мексикада шаҳар мэри тимсоҳга уйланган эди.
LiveБарчаси