АҚШда 70 йил ичида илк бор аёл киши қатл этилди

Олам

image

АҚШда 70 йил ичида биринчи марта аёл киши қатл этилди. Бу ҳақда "The New York Times"га асосланиб хабар берилган. 

Манбага кўра, Лизу Монтгомери исмли аёл 2004 йилда ҳомиладор аёлни ваҳшиёна ўлдирганликда айбдор деб топилган. 

Қайд этилишича, ҳукм 2020 йил 8 декабрь куни Индиана штатида ижро этилиши керак бўлган. Ўлим жазоси белгилангандан кейин ижро муддати 2021 йил 12 январга қолдирилган. 

11 январь куни Индиана штати суди маҳкуманинг руҳий муаммолари сабабли жазони ижро этишни яна кечиктирган. Бироқ, Олий суд 12 январь куни кечқурун ушбу қарорни бекор қилган. 

Қатл Терре-Хот қамоқхонасида ўлдирувчи инъекция йўли билан амалга оширилган. Аёл 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 1:31да (Тошкент вақти билан 11:31) вафот этган. 

Марҳуманинг адвокати Келли Хенрига кўра, АҚШ расмийлари қонунни бузган, чунки аёлда руҳий муаммолар бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ўлим жазоси

Баҳолаганлар

892

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made